Бугун Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов Эрон тижорат вазири Муҳаммад Шариатмадарий билан учрашди.

Томонлар пойтахт Душанбени Тожикистон шимолий минтақалари билан боғловчи туннел қурилишига Эрон ëтқизадиган сармоя масаласини муҳокама қилишди. Мазкур қурилиш 2006 йил ëзига қадар тугатилиши керак.
Айни пайтда¸ Эрон вазирига кўра¸ учрашувда Тожикистон жанубидаги Сангтўда-2 гидроэлектростанцияси қурилишидаги Теҳроннинг молиявий улуши ҳақида ҳам сўз борган.
"Биз ҳамкорлик истиқболлари хусусида атрофлича гаплашдик. Менимча¸ давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни айниқса¸ халқаро молиявий ташкилотлар кўмаги билан кончилик¸ йўл ва тунеллар¸ қолаверса кичик ëнилғи станциялари қуриш соҳасида кучайтиришимиз мумкин", - деди Эрон тижорат вазири.
Сангтўда-2 станцияси қурилишининг умум қиммати 220 миллион доллар¸ унинг 180 миллиони эса Эрон сармоясидир.