Россия расмийлари собиқ бош вазир Михаил Касьяновга қўйилаётган айбловлар ортида сиёсий сабаблар бор деган иддаони рад этди.

Россия бош прокурори Владимир Колесниковнинг айтишича, Касьянов иши юзасидан олиб борилаётган тергов содир этилган жиноят билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, 2008 йилда Россияда ўтказиладиган президентлик сайловларда эхтимолий номзодлардан бўлган Владимир Касьянов ёлғон йўли билан бировнинг мол-мулкига зарар етказганликда айбланмоқда. Унинг ўзи эса бу айбловларни рад этган ва адвокатлари бу айбловлар ортида сиёсий сабаблар борлигини айтишган. Президент Владимир Путин Касьяновни ўтган йили лавозимидан четлаштирган эди. Ўшандан бери Касьянов Москва раҳбарининг ашаддий танқидчисига айланган.