Туркиянинг Қушадаси курорт шаҳрида кичик автобусда бомба портлади.

Бунинг оқибатида беш одам ўлди ўн тўрт одам яраланди. Нобуд бўлганлардан бири ирландиялик бошқа бири британиялик.
Истанбул шаҳрида Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон мазкур террор ҳужумини қоралаб бундай деди:
“Қадрли дўстлар, мен кеча Херекеда айтганимдек, биз террор ҳужуми қаерда, қачон, нима сабабдан ёки ким томонидан амалга оширилишини билмаймиз. Террорнинг дини, ирқи ёки мамлакати йўқ. Афсуски, бундан бир ярим соат олдин шундай террор акти Қушадасида содир этилди”.
Дастлабки маълумотларга кўра, террор акти худкуш аёл томонидан амалга оширилган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ порлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.