Руминия расмийлари ўтган ҳафта мамлакат ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида 20 одам нобуд бўлганини маълум қилди.

Бу билан июл ойида нобуд бўлганлар сони 26тага етди. Руминиянинг шарқий вилоятлари сел тошқинларидан энг кўп зарар кўрди. 640та уйни сув тошқини ювиб кетди. Ҳозирда ҳукумат мамлакатнинг тўртта марказий вилоятидаги 11 минг аҳолини ҳавфсиз жойларга эвакуация қилишни режаламоқда. Табиий офатдан кўрилган зарар миқдори эса 344 миллион доллар, дея баҳоланмоқда.