Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра¸ ҳозирда Хитойнинг Қозоғистон билан чегара ҳудудлари¸ хусусан Шинжонг уйғур минтақасида парранда грипи эпидемияси хавфи пайдо бўлган.

Айтилишича¸ Пекин расмийлари ташкилот аъзоларининг бу минтақага бориш сўровини пайсалга солмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Пекиндаги расмийси Рой Вадиага кўра¸ Хитой ҳукумати парранда грипига оид маълумотларни ҳам сир тутмоқда.
Мутахассислар тахминича¸ Хитойнинг биргина Кингхай минтақасида 6 минг қуш мазкур грипдан нобуд бўлган.
Айни пайтда¸ бугун Индонезия ҳукумати парранда грипидан касалланган биринчи беморнинг нобуд бўлганини тасдиқлади.
2003 йилдан бери Осиë мамлакатларида кузатилаëтган мазкур грипдан ҳозиргача миллионлаб парранда нобуд бўлди¸ одамлар орасидаги талофатлар сонининг 10 ошиқлиги айтилмоқда.