Бугун Бағдоднинг ҳарбий кўнгиллиларни рўйхатга олиш марказида амалга оширилган навбатдаги худкуш ҳужум оқибатида камида олти одам нобуд бўлди¸ 24 таси жароҳатланди.

Айни пайтда¸ Ироқ конституциясини ҳозирлаш қўмитасининг икки сунний аъзоси ҳукуматдан сешанба куни ўз салафларига қарши уюштирилган суиқасд юзасидан тўлиқ текширув ўтказишни талаб қилди. Кеча конституциявий қўмитанинг икки сунний аъзоси ўлдирилиб кетилди. Шу муносабат билан 70 кишилик қўмитанинг қолган 13 сунний араб аъзоси ўз ишини тўхтатишни режалаштирмоқда. Улар фикрича¸ ҳукумат қўмита аъзоларининг хавфсизлигига етарлича эътибор бермаяпти.
Ироқ доимий конституциясини ëзиш жараëнининг 15 августга қадар тугатилиши кутилмоқда.
Бугун қўмита раҳбари шайх Ҳумам ал-Ҳаммуди¸ сунний аъзоларнинг ўлимига қарамай¸ конституцияни ëзиш белгиланган вақтда тугашини билдирди.