Бишкекдан олинган хабарга кўра¸ 25-26 июл кунлари АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Қирғизистонга келади.

Сафар давомида Рамсфелднинг Қирғизистон муваққат мудофаа вазири Исмаил Исаков билан учрашиши кутилмоқда. Ҳозирча Бишкек учрашувлари кун тартибига оид расмий маълумот йўқ.
Мазкур сафар ҳақидаги ахборот Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг АҚШ ҳарбийлари мамлакатдан чиқиб кетишга ҳозирланиши керак¸ қабилидаги баëнотлари билан кетма-кет пайдо бўлди.
Шу сабаб норасмий манбалар¸ Рамсфелд сафари давомида¸ асосан¸ Қирғизистондаги АҚШ ҳарбий базаси тақдири муҳокама этилишини таъкидламоқдалар.