Тожикистон Бош вазири Оқил Оқилов унинг мамалакати Хитой билан ҳамкорликни кенгайтиришга манфаатдор эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Оқилов Душанбеда Хитой Бош вазир ўринбосари У Йи билан бўлиб ўтган учрашув чоғида айтди.
У Йи хонимнинг Душанбега сафри чоғида, Хитой Тожикистонга иккита жаъми 20 миллион АҚШ долларига тенг грант ажратгани маълум қилинди. Тожикистон Иқтисод ва савдо вазири Ҳаким Солиев грантларнинг бири Шар-Шар туннелини қуриш мақсадида ишлатилади. Яна бир грант эса тожикистонлик талабаларнинг Хитойда тахсил олиши молиялашга қаратилади.
Авеста ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитойнинг Хуайуэй ва Тожикистоннинг Тожиктелеком алоқа ширкатлоари ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган.
У Йи хоним Тожикистонга ташрифи Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарига якун ясади.