Япония пойтахти Токиода Рихтер шкаласи бўйича 5.7 балл зилзила рўй берби.

Бунинг оқибатида 20дан ортиқ одам жароҳатланди. Табиий офат маҳаллий вақт билан 16:30да рўй берди. Япониянинг “Киодо” ахборот агентлиги хабарига кўра, бу 1992 йилдан бери Токиода рўй берган энг кучли зилзила. Вазиятни ўрганиш учун ҳукумат махсус гуруҳ ташкил этди.