Лондон полицияси бошлиғи Айн Блэр Бразилия фуқароси жума куни Лондон метросида полиция ходими томонидан янглиш отиб ўлдирилгани учун узр сўради.

Телевидение мухбири билан суҳбатда Айн Блэр полиция воқеа масъулиятини тўлиқ ўз зиммасига олишини таъкидлаб, уни “фожиа” деб атади.
Воқеадан хайратга тушган Бразилия ҳукумати мамлакат Ташқи ишлар вазири Селсо Аморим Лондонга жўнатди. Бугун у Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строу билан учрашди. Бразилия ҳукумати Лондондан воқеа тафсилотларини тушунтириб беришни кутяпти.