Миср ҳукумати 23 июл куни Қизил денгиз соҳилида жойлашган Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида портлаш содир этган шахсларни таъқиб қилмоқда.

Шанба кунги портлаш оқибатида қарийб 90 одам нобуд бўлди. Улардан етти нафари хорижликлар. Маълумотларга кўра, Миср полицияси ҳозиргача портлашларга алоқадорликда гумон қилинган 70 шахсни ҳибсга олган.
Италия расмийларига кўра, Шарм аш-Шайҳда портлаш содир этилганидан кейин италиялик 3 минг турист ўз ватанига қайтган.
Якшанба куни эрталаб Рим аэропортига бир ярим мингдан ортиқ ва Милан аэропортига бир минг бир юздан ортиқ италиялик Мисрдан қайтиб келган.
Шарм аш-Шайҳдаги террор акти оқибатида 12 нафар италиялик туристга тан жароҳати етган.