Сешанба куни Пекинда Шимолий Корея ядровий дастури билан шуғулланаëтган олти давлат музокарачиларининг навбатдаги йиғилиши иш бошлайди.

Ана шу мажлис арафасида бугун Пекинда АҚШ ва Шимолий Корея расмийларининг ноëб яккама-якка учрашувларидан бири бўлиб ўтди.
АҚШ давлат котиби ëрдамчиси Кристофер Ҳилл ва Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ки-гван¸ бир соатдан ошиқроқ олти-тарафлама музокараларни давом эттириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Ўтган йили бу музокараларни тўхтатган Пхенян ҳукумати кўп ўтмай ядровий қуролга эга эканини эълон қилди.
Айни пайтда бугун Вашингтон расмийлари¸ музокаралардаги Жанубий Корея¸ Хитой¸ Россия ва Япония вакиллари билан ҳам алоҳида учрашувлар ўтказмоқда.