Ўзбекистон бир неча собиқ банк ходимлари устидан суд ўтказиб, сиртдан ҳукм чиқарди.

Давлатга қарашли банк расмийлари иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбдор, деб топилди.
Интерфакс ахборот агентлигининг Ўзбекистон Бош прокуратураси иқтисодий жиноятлар билан курашиш бошқармаси бошлиғи Рамазон Пўлатовга таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг собиқ 14 ходими турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинган.
Пўлатовга кўра, улар айбдор деб топилган жиноятларга давлат мулкини талон-тарож қилиш, порахўрлик ва бошқа жиноятлар киради.
Шунингдек, прокуратура расмийсининг айтишича, бу 14 собиқ банк ходимига нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.
Қидирилаётганлар орасида Миллий банкнинг собиқ раис ўринбосари Светлана Тишенко, ҳамда икки Италия фуқароси бор.