Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳри ва унга туташ ҳудудларда душанба кунидан бери ёғаётган кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари ва ер кўчиши рўй берган оқибатида салкам 800 одам нобуд бўлди.

Об-ҳавони кузатиш маркази расмийлари Бомбейда яна ёмғир ёғишини башорат қилди. Табиий офат туфайли шаҳардаги мактаблар, банклар ва биржалар ёпилган. Шаҳар транспорти эса қисман ишлаяпти.