Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси "Ню-Йорк таймс" газетаси мухбири Жудит Миллерни озод қилишга чақирди.

Миллер маҳкамада аҳборот манбаини айтишдан бош тортгани учун қамоққа олинди.
Агар журналист сўзидан қайтмаса¸октябр оҳиригача қамоқда қолиб кетиши мумкин.
АҚШнинг 30 штатида журналистга аҳборот манбаини айтмаслик ҳуқуқини берувчи қонунлар мавжуд.
Айни пайтда аҳборот манбаини айтмаслик ҳуқуқини берувчи умуммиллий қонун лойиҳаси Конгресга киритилган.