Россия Ташқи ишлар вазирлиги Днестрбўйи можаросини хал этиш тўғрисидаги Молдова ҳукуматининг янги қонунини танқид қилди.

Янги режада Днестрбўйи вилояти ўз парламенти ва байроғига эга бўлиши, шунингдек румин, рус ва украин тиллари расмий тил, деб эълон қилиниши, шунингдек, Россиянинг бир ярим минг ҳарбийси минтақадан олиб чиқилиши кўзда тутилган.