Афғонистоннинг марказий вилоятида катта миқдорда қурол-аслахалар яширилган омбор топилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Муҳаммад Сахир Азимий бу қуроллар 18 сентябрда ўтказиладиган парламент сайловини барбод қилиш учун Ғазни вилоятининг Хожианг туманида яширинча сақланганини билдирди. Генерал Азимийга кўра, рейд давомида омбордан топилган икки мингга яқин “ер-ер” русумидаги ракета, 3 минг дона минамёт ўқи, 500та артиллерия снаряди ҳамда учқичларга қарши ишлатиладиган 100 қути ўқ мусодара қилинган.