Бугун Полша ҳукумати Варшавадаги Россия дипломатлари болаларининг скин-ҳедлар томонидан калтаклангани хусусида афсусланиш билдирди.

Полша ташқи ишлар вазирлиги баëнотида айтилишча¸ дипломатларнинг уч нафар боласи ва уларнинг қозоғистонлик ўртоғини бандит ва хулиганлар калтаклаган ва бунинг ортида ҳеч қандай сиëсий мотив йўқ.
Мазкур воқеани бугун махсус ҳукумат йиғилишида муҳокама қилган Россия президенти Путин¸ уни жиноят деб баҳоланиши лозим нодўстона ҳаракат деб атади ва Полша ҳукуматидан тегишли чоралар қўлланишини талаб қилди.