439 ўзбекистонлик қочқин Руминиядан бошпана топган айни пайтда¸ Қирғизистонда қаолаëтган 15 қочқин тақдири устидаги тортишувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон бош прокуратураси бу қочқинларни террорчилар деб атамоқда ва уларнинг ўз ихтиëрига топширилишини талаб қилмоқда. Қочқинлар масалалари бўйича БМТ олий комиссарлиги эса расмий Бишкекдан¸ қочқинларни озод қилиб¸ уларнинг учинчи давлатга олиб кетилишига рухсат беришни сўрамоқда.
Бу масалада фикр билдирган Қирғизистон муваққат бош прокурори ўринбосари Нурлан Жияналиев¸ ўзбекистонлик қочқинларнинг депортация қилиниши мумкинлиги¸ аммо ундан аввал тўлиқ тергов-текширув ўтказилиши лозимлигини айтди.
”Ҳозирча бу масалада хулосага келингани йўқ. Биз уларнинг Ўзбекистонга депортация қилиниш-қилинмаслиги¸ қилинганда ҳам бу ишнинг қачон бўлиши ҳақда ҳеч нарса дея олмаймиз. Бу масалалар синчковлик билан ўрганилиб¸сўнгра қарор берилади. Бош прокуратура позициясига келсак¸ 15 қочқин Ўзбекистонга депортация қилиниши керак”¸ - деди Жияналив.