Айни пайтда, бугун Грузия ва Америка Қўшма Штатлари денгиз флоти қўшинлари Қора Денгиздаги Поти порти яқинида қўшма ҳарбий машқларни бошлаб юборди.

Ҳарбий машқларда АҚШнинг амфибия русумли Нашвил ҳарбий кемаси ҳамда Грузиянинг учта ҳарбий кемаси иштирок этмоқда.
Грузия ва Америка ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар биринчи марта ўтказилмоқда.
Қўшма Штатлар Грузиянинг асосий ҳарбий ҳамкори ҳисобланади. АҚШ ҳарбийлари Грузия қўшинларини 2002 йилдан бери аксил-террор амалиётлари бўйича ўқитиб келмоқда.

Шунингденк, чоршанба куни Украина, АҚШ, Болгария, Грузия, Руминия ва Туркия ҳарбий денгиз флотлари иштирокидаги Тинчлик Қалқони 2005 ҳамкорлик битими доирасида ҳарбий машғулотларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бу машғулотларнинг биринчи босқичи ўтган ойда Киевда бўлиб ўтган эди.