Сўзлашувдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасида ядровий можаро келиб чиқишининг олдини олиш учун ўзаро алоқаларни яхшилашдан иборат. Маълумки, 1999 йилдан бери икки давлат ракета синови ўтказишдан олдин бир-бирини аввалдан огоҳлантириб келмоқда. Ҳиндистон ва Покистон бу борада алоқаларни янада кенгайтиришни режаламоқда.