АҚШнинг Кубадаги “Гуантанамо” базасида сақланаётган афғонистонлик маҳбуслар Афғонистон қамоқхоналарига қайтарилади.

Бу ҳақда АҚШ ва Афғонистон расмийлари маълум қилди. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ президенти Жорж Бушдан анча вақтдан бери шу масала хал этилишини илтимос қилиб келаётган эди.
Бугун Кобулда тарқатилган баёнотга кўра, АҚШ “Гуантанамо”даги маҳбусларни Афғонистон ҳукумати назоратида бўлган қамоқхоналарга аста-секин жўната бошлайди ва улар учун масъулият Кобул расмийлари зиммасига ўтади.