Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаров учинчи давлат бошпана таклиф қилмаётгани учун Қирғизистондаги ўзбекистонлик 15 нафар қочқин Ўзбекистонга қайтариб берлиши мумкинлигини айтди:

“Ҳозиргача ҳеч бир давлат мана шу 15 кишини олгани йўқ. Уларни ҳеч ким олмаганидан кейин қонун бўйича мен уларни Ўзбекистонга қайтариб бераман. Менда бошқа илож йўқ. Агар бир давлат қочқин мақомини бериши тўғрисида бизга ҳужжат тақдим этса, уларни ўша мамлакатга берамиз”.
Бекназаровга кўра, БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги вакиллари ўзбекистонлик 15 нафар қочқинга бошпана бериш юзасидан Европа давлатлари расмийлари билан музокара олиб бормоқда.