Бугун Қирғизистон Олий суди мухолифат раҳбари Топчибек Турғуналиевга собиқ президент Асқар Ақаев ҳукумати томонидан қўйилган учинчи жиноий айблов асоссиз экани тўғрисида қарор чиқарди.

Олий Суд Турғуналиев президент Ақаевга суиқасд қилишга уринганлик ҳақидаги аввалги ҳукумат даъвосини асоссиз деб топди. Қарорни Олий суд ҳаками Турсун Алимбеков ўқиб эшиттирди.
Пайшанба куни Қирғизистон Олий суди давлат маблағини совуриш ва ҳукуматга қарши адабиётлар тарқатганлик тўғрисида аввалги ҳукумат томонидан Турғуналиевга қўйилган айбловларни асоссиз деб қарор чиқарди.