Теҳрон расмийлари бугун Исфаҳондаги уранни қайта ишлаш иншоотида ядровий дастур устидаги ишлар қисман қайта бошланганини эълон қилди.

Маҳаллий манбаларга кўра¸ уранни қайта ишлаш жараëни Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассислари иншоотга ўрнатилган кузатиш камералари орқали жараëнни кузатишни бошлаши билан¸ тўлиқ қувватда давом этади.
Исфаҳондаги уранни бойитиш ишлари 2004 йилнинг ноябрида Эрон ва Европа Иттифоқининг уч аъзоси ўртасидаги келишув асосида тўхтатилган эди. Сўзлашувларда ядровий дастурни тўхтатиш эвазига Эронга бериладиган молиявий ëрдам борасида муросага эришилмагач¸ Теҳрон музокараларни тўхтатишга қарор қилди.
Британия¸ Франция ва Германия Эрон ҳукуматининг ядровий дастурни давом эттиришига қарши чиқди ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг Теҳронга қарши жазо чоралари қўллашидан огоҳлантирди.