Афғонистоннинг шарқидаги Ғазни вилоятида амалга оширилган портлаш оқибатида АҚШ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Афғонистон парламентига сентябрь ойида ўтказиладиган сайлов арафасида ҳужумлар сони кескин ортиб кетди. Сўнгги бир ҳафтанинг ичидаёқ АҚШнинг 5 аскари нобуд бўлди.
Марказий сайлов комиссияси сайлов материалларини етказиш ишларини бошлади. Жойларга 40 миллион дона бюллетен ҳамда 135 мингта сайлов қутиси етказилиши керак.