Ироқда мамлакат янги конституцияси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

Ҳужжат устидаги ишлар 15 августга қадар якунланиши керак.
Конституцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг бир неча аъзоси Бағдодда эсаётган қум довули - самум туфайли сўнгги кунларда ҳужжат муҳокамасида қатнаша олмади.
Мамлакатда зўравонликлар давом этмоқда. Сешанба куни 14 киши - маҳаллий фуқаролар ва полиция ходимлари Ироқ пойтахтида амалга оширилган портлашлар ҳамда қуролли ҳужумлар қурбони бўлди. 50дан зиёд ироқлик яраланди.
АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси Ричард Майерс Вашингтонда бундай деди:
- Экстремистларнинг имкониятлари доираси кенгайгани йўқ. Мен оддий кишилар ё аскарлар бўладими, ким бўлишидан қатъиназар ярадор қилиниши ёки ўлдирилиши учун амалга оширилаётган террористик ҳуружлар ва ҳужумлар сонини назарда тутаяпман.