Эроннинг бир неча вилоятида 105 одам вабо касаллигига чалинди.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача вабодан уч одам ўлган. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига кўра, вабога чалинганларнинг ярмидан кўпи мамлакат марказидаги Қўм вилояти аҳолисидир. Теҳрон вилоятида эса 28та вабога чалинганлик ҳолати қайд этилган.
Расмийлар аҳолини чет элликлар, айниқса, афғонистонликлар ва диний ибодатни бажариш учун Эронга келган ироқликлар билан мулоқотда бўлмасликка чақирган.