Британия ахборот воситалари мамлакатдан чиқариб юбориш учун ҳибсга олинган 10 нафар шахс орасида Усама бин Ладиннинг Европадаги вакили ҳам борлигини билдирди.

Британия Ички ишлар вазирлиги қўлга олинганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаслигини маълум қилди.
Айни пайтда, бугун Ливан ҳукумати Сурияда туғилган радикал диний уламо Умар Бакирни қўлга олди. Лондонда яшайдиган Бакир мусулмонларни Лондон портлашлари юзасидан олиб борилаётган текширув ишларида полиция билан ҳамкорлик қилмасликка даъват қилган. Британия ҳукумати Бакирни хоинликда айблаши мумкин.