Ғарбдаги таҳлилий нашрлар билан ҳамкорлик қилиб келган Марказий Осиë бўйича таҳлилчи Игор Ротар Тошкентда Ўзбекистон расмий идоралари томонидан ҳибсга олинди.

Бугун Ротар ҳамкорлик қилган Жеймстоун жамғармаси ва Форум 18 ташкилоти¸ Ўзбекистон ҳукуматидан Ротарни қўйиб юборишни сўради.
- Игорнинг жамоатчи мухбир экани алоҳида таъкидланиши лозим. У нимаки ëзмасин¸ бари жамоатчиликка маълум ва унинг мақолалари ўз объективлиги ва ҳаққонийлиги билан обрў топган. Игор Ўзбекистондаги диний эркинликлар ва сўз эркинлиги каби ўта жиддий мавзуларни ëритиб келди¸ - деди жумладан Форум 18 муҳаррири Жон Кинаҳан
Россия фуқароси бўлмиш Ротар Бишкекдан Тошкент аэропортига келиши билан қўлга олинган ва шундан бери унинг қаердалиги номаълум.