Индонезияда фермерлар янги экин майдонлари очиш учун 11 кун давомида ўрмонларни ёқди.

Шу сабабли бир ҳафта давомида Малайзия осмонини қуюқ тутун қоплаб турди. Натижада мактаблар ва касалхоналар ёпилди. Одамлар нафас йўллари хасталикларидан шикоят қилди. Шанбадан бошлаб тутун тарқала бошлади.
Индонезия ҳукумати фермерлар ҳаракатини назорат қилмагани Малайзия расмийларининг норозилигига сабаб бўлди.