Куба раҳбари Фидел Кастро бугун 79 ёшга тўлди.

Дунё бўйича энг узоқ муддат давлат раҳбари бўлиб келаётган Кастро истеъфога чиқиш ниятида эмаслигини билдирди. Ғарбий ярим шарда ягона бўлган коммунистик давлат раҳбари Кастро 46 йил муқаддам Кубада амалга оширилган инқилобдан сўнг ҳокимият тепасига келган. Кастро ўзининг доимий ҳарбий кийимида ҳозиргача телевидение орқали соатлаб нутқ сўзлашни давом эттирмоқда. 2004 йили у телевидение орқали 15 марта ана шундай чиқиш қилган эди. Бу йил Кастро телевидение орқали кубаликларга 38 марта мурожаат қилди.