Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов “Туркменнефт” давлат компанияси раҳбари Сапармамед Валиевни ишдан бўшатди.

“Нейтральный Туркменистан” ҳукумат газетаси хабарига кўра, Валиев хорижий компаниядан пора олгани, ишда жиддий хатоларга йўл қўйгани ва ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Газета хабарига кўра, Сапармамед Валиев “Туркменнефт” давлат компаниясига алоқадор бўлган номи ошкор этилмаган хорижий ширкатдан ҳар ойда 1 минг 500 доллар пул олиб турган.