Буюк Британия бош вазири Тони Блер Қирғизистоннинг янги президенти Қурманбек Бақиевни 15 нафар ўзбек қочқинини Ўзбекистонга қайтариб бермасликка чақирди.

Блэрнинг бу да’ватига Бирлашган миллатлар ташкилоти ватанига қайтарилгани ҳолида бу фуқаролар кучли тазйиқ остида қолиши мумкин, деган огоҳлантириши сабаб бўлди.
Бу 15 қочқин май ойида Андижонда содир бўлган воқеалардан сўнг мамлакатдан қочиб чиққан. Тони Блэр Қирғизистон президентини куни кеча бўлиб ўтган инаугурация маросими билан табриклади ва шунингдек, унинг 439 нафар ўзбекистонлик қочқинни Руминияга жўнатганини қўллаб-қувватлади.
Бу хусусда Қирғизистон ҳукуматига йўллаган мактубида Блэр, қолган 15 нафар ўзбек қочқини тақдири ҳам шу таҳлит БМТ нинг қочқинлар мақомига доир шартномалари доирасида ҳал этилишига умид билдиришини айтган.