Ғазо минтақасида истиқомат қилаётган 9 минг кишилик яҳудий аҳолисининг каттагина қисми минтақадан чиқиб кетди.

15 августдан бошлаб, Исроил фуқароларининг Ғазо минтақасида қолиши ноқонуний ҳисобланади. Минтақадаги 5 аҳоли пункти аҳолиси кўчишга қаршилик қилмоқдалар. Агар улар чоршанбага қадар ҳудуддан чиқиб кетмаса¸ ҳарбийлар уларни куч билан кўчириши ма’лум қилинган.
Бу ҳақда Исроил бош вазири муовини Шимон Перес бундай деди:
“Бу кун Исроил демократик тараққиëтида муҳим аҳамият касб этади. Ҳукумат ва парламент жуда кескин қарор қабул қилди. Албатта, одамлар ўз фикрини билдириш¸ норозилик қилиш ҳуқуқига эга. Табиийки¸ бу демократик тузум учун зарур омил,” - деди Исроил бош вазири ўринбосари Шимон Перес.
Шу тариқа Ғазо минтақасидан 21 та, Иордан дарëси ғарбий соҳилидан эса 4 та яҳудий аҳоли пункти кўчирилмоқда.