Шу йил 7 июлда Британияда содир этилган портлашлар бир-бирига алоқадор бўлиши мумкинлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи далилни қўлга кирита олгани йўқ, деб хабар бермоқда Британия мудофаа хизмати расмийларидан бири.

Портлашлардан бири оқибатида 50 дан ортиқ одам нобуд бўлган, иккинчи оқибатида эса 21 одам қаттиқ жароҳатланган эди.
Ҳар икки портлаш Британия метрополитенида содир этилган ва уларнинг бир-бирига алоқадорлиги ҳақида бошдаёқ тахмин қилинган эди.
Бугун бу ҳақда ма’лумот берган Британия ички ишлар вазири Чарлз Клэрк ҳали ҳам шу фикрда эканини билдирди.
Ҳозирга қадар британ полицияси ҳодисага алоқадорликда айблаб 4 кишини ҳисбга олган.