Бугун эрталаб Ҳиротда Испания ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт қулаб тушди.

Ҳалокат оқибатида 17 киши нобуд бўлди.
Ма’лумотларга кўра, вертолёт қулаб тушиши билан ортда бораётган иккинчи вертолёт унга ёрдамга шошилган ва қалтис қўниш оқибатида унинг бортидаги бир неча одам ҳам жароҳат олган.
Испаниядан олинган ма’лумотларга кўра, мамлакат раҳбарияти вертолёт уриб туширилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Афғонистондаги коалиция кучлари вакилига кўра эса, ҳалокат сабаби техник носозлик бўлиши мумкин.
Яна айрим ма’лумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли осмонда икки вертолёт тўқнашиб кетган бўлиши ҳам мумкин.