Баренц денгизида машқ ўтказаётган Россиянинг сув ости кемаси қитъалараро қанотли ракета учирди.

Россия ҳарбийларига кўра, синов учун учирилган ракета 8 минг километр олисликда жойлашган Камчатканинг “Кура” полигонидаги нишонга зарба берган.
Россия президенти Владимир Путин ракета учирилиши ва ҳарбий флот манёврларини “Пётр Биринчи” кемасидан туриб кузатди.