Афғонистонда парламент ва маҳаллий ҳокимиятлар учун бир ойлик сайловолди кампанияси бошланди.

18 сентябр куни Афғонистон парламентидаги 249 жой ҳамда 34та вилоят кенгашига аъзолик учун тахминан 6 минг даъвогар ўз номзодини қўйган. Сайлов комиссияси расмийларига кўра, мамлакатда зўравонлик ҳоллари кузатилаётган бўлишига қарамай, сайлов кампанияси ва овоз бериш жараёнида узилиш бўлмайди.