Исроил армияси Ғазо секторидан бошқа жойга кўчишни кескин рад этаётган “Мораг” аҳоли пунктидаги исроилликларни эвакуация қилишни тугатди.

Исроил расмийлари Ғазодаги 21та аҳоли пунктининг бештасидан исроилликлар тўлиқ кўчирилганини маълум қилди. Кўнгилли равишда кўчмаган исроилликларни куч билан кўчириш 17 август куни бошланди.
Ғарбий соҳилдан кўчишни хоҳламаган бир яхудий аёл текширув пункти олдида ўзига ўт қўйгани оқибатида танасининг катта қисми куйди.
Исроил Бош вазири Ариел Шарон 38 йиллик босқиндан кейин исроилликларнинг кўчирилиши мамлакат хавфсизлиги учун кераклигини айтди.