Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Довнер Канберра шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла билан учрашди.

Музокарадан сўнг Довнер Австралия ҳукумати келаси ой Афғонистонда ўтказиладиган сайловлар хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистонга 150 нафар сараланган аскар жўнатилишини билдирди. Мазкур кучлар Афғонистонда 12 ой қолади.