Афғонистонда 1919 йил Британиядан мустақил бўлган кун нишонланди.

Сана муносабати билан Кобулда уюштирилган тантанали маросимда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай нутқ сўзлади. У фуқароларни 18 сентябрда ўтказиладиган сайловда ҳалол ва қонунни ҳурмат қиладиган номзодлар учун овоз беришга чақирди.