Исроил аскарлари Ғазо секторидаги яна бир аҳоли пунктидан яхудийларни кўчириш ишларини тугатди.

Ҳарбийлар Гадид аҳоли пунктидаги синагогга кириб, кўчишга қаршилик қилаётган ўнлаб яхудийни куч билан кўчирди. Яхудийлар тўлиқ кўчирилган Керим Атзмонада Исроилга қарашли булдозерлар ташлаб кетилган уйларни бузишга киришди. Исроил ҳукумати яхудийлар кўчирилган аҳоли пунктларидаги барча уйни бузиб, жойлар зарарли нарсалардан тозаланганидан кейин ҳудуд назоратини Фаластин мухториятига топширишни режалаган.
Бугун Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Рафа қочқинлар лагери яқинидаги фаолияти тўхтатилган Ғазо халқаро аэропортида фаластинликлар билан учрашди. У Исроил ҳукумати босиб олинган ерлардан яхудийларни бошқа жойга кўчираётганини қутлади.