Бугун Исроилнинг Эйлат шаҳри яқинидаги аэропорт ва Иорданиянинг Ақаба портида тўхтаган АҚШ ҳарбий кемаси ракеталардан ўққа тутилди.

Ҳужум учун масъулиятни “Ал-Қайда”га алоқадор “Абдулла Аззам” гуруҳи ўз зиммасига олди.
Ақабада кемага тегмай қолган ракета Ироқ ва мисрликларга қарашли омбор ховлисига тушиб портлади. Бунинг оқибатида бир иорданиялик аскар нобуд бўлди. Иордания хавфсизлик кучлари бир суриялик ва икки ироқликни қидирмоқда.