Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнида қатнашаётган квартет, яъни АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТдан иборат гуруҳ яқинда Исроил томонидан бўшатилган ҳудудларда Фаластин назоратини ўрнатиш масаласида учраушв ўтказишни режалаётганини айтди.

Лавров бу сўзларни Москвада Фаластин мухториятининг ташқи ишлар вазири Носир ал-Қидуа билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг айтди.
Лавровга кўра, квартетнинг учрашув 20 сентябр куни Ню Йоркда бўлиб ўтади.
Квратетга криувчи АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ тинчлик ўрнатишга қаратилган йўл ҳаритаси режасини қайта жонлантиришга умид боғламоқда. Йўл харитаси режасига кўра, мустақил Фаластин давлати қурилиши кўзда тутилган.
Лавров ал-Қидуага Фаластин-Исроил муносабатларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва Россия Фаластин халқига ёрдам беришда давом этажагини билдирди.