Эроннинг ядровий тадқиқотлар бўйича дастур вакили Али Ларижоний бугун Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари билан учрашди.

Али Ларижоний ва Муҳаммад ал-Барадей ўртасидаги бу музокаралардан сал аввал Ал-Барадей Эрон томони ядровий хавфсизлик масаласидаги талабларни бажаришга рози бўлганини маълум қилган эди.
Агентлик вакили Мелисса Флеминг бу музокара хусусида Озодлик радиосига бундай деди:
“Бу ўзига хос конструктив учрашув бўлди. Музокара давомида жаноб Ларижоний Эрон ҳукумати тўла маънода Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлик қилишга бурчли эканини намойиш қилди”.
Али Ларижонийга кўра, Эрон ҳукумати Буюк Британия, Франция ва Германия билан ўз ядровий дастурига оид янги музокаралар учун таклифлар ишлаб чиқмоқда ва бу таклифлар келгуси ойда тайёр бўлади.