Шимолий Корея ҳукумати АҚШнинг бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти мониторинги бўйича махсус вакил тайинлаш тўғрисидаги қарорига норозилик билдирди.

Шимолий Кореядаги йирик ҳукумат газеталаридан бири айни вазифага америкалик дипломат Жей Лефковицнинг тайинланишини “фавқулодда консерватив” қарор, деб изоҳлади ва бундай вазифанинг тайин қилиниши мамлакатнинг ядровий дастури бўйича бошланажак олти томонлама музокараларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзди.
Хитой, АҚШ, Россия, Жанубий Корея ва Япония иштирокидаги бу музокаралар кейинги ҳафтада бошланиши мумкин. Томонлар Шимолий Кореяни ядровий дастуридан воз кечишга кўндирмоқчи.