Афғонистон жанубидаги Уружгон вилояти ҳокими Жон Муҳаммад Хоннинг маълум қилишича, Толибон жанггарилари сентябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига кўрсатилган номзодлардан бирини ўлдирган.

Муҳаммад Хонга кўра, номзод Хожи Атиқуллоҳ жума куни ўз машинасида ишдан қайтаётганда отиб ўлдирилган. Ҳужумда унинг ҳайдовчиси ва тан соқчиси жароҳатланган.
Толибон ҳаракати вакили Рейтерс ахборот агентлигига телефон орқали хабар бериб, ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олишини айтган.
Атиқуллоҳ парламент аъзолилигига номзодлар орасида ўлдириб кетилганларнинг тўртинчисидир.
Охирги бири неча ҳафта давомида сайлов комиссиясининг яна беш ходими ҳам ўлдирлган.