Қирғизистон расмийларининг хабар қилишича, табиий газ етказиб бериш бўйича Ўзбекистон билан шартнома тўхтагандан сўнг, Қирғизистонга Қозоғистон газ берадиган бўлган.

Кеча Ўзбекистон Қирғизистонга табиий газ узатилаётган тармоқни кутилмаганда, беркитиб қўйгандан кейин мамлакат газ сўраб, Қозоғистонга юзланди. Қирғизистон “Қирғизгаз” миллий компанияси раҳбари Қубанчбек Жусуповнинг бугун айтишича, компания мамлакатнинг газга бўлган бу йилги эҳтиёжини бемалол қоплаши.
Жусуповнинг айтишича, Қозоғистон 1 минг метр куб газ учун 43 доллар сўраяпти. Бу Ўзбекистон сотаётган нархдан бир долларга қиммат.
Қирғизистон расмийларига кўра, Ўзбекистоннинг кутилмаганда газни тўхтатиб қўйиши икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг кескинлашуви билан боғлиқ. Бу кескинлашув, май ойида Андижонда содир бўлган воқеалардан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган ўзбекистонлик фуқароларнинг бошқа мамлакатга жўнатиб юборилиши билан юзага келгани айтилмоқда.