Сурия Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишини тергов қилаётган гуруҳ раҳбарини Дамашққа таклиф қилди.

Суриянинг БМТдаги вакили Файсал Меҳдад халқаро тергов гуруҳининг раҳбари Детлев Мехлис душанба ёки сешанба куни Дамашққа етиб келишини маълум қилди.
Мехлис Сурияни 14 феврал куни Байрутда амалга оширлган, Ҳаририй ва яна 20 кишининг ўлимига олиб келган портлашни тергов қилишда ҳамкорлик қилишга чақириб келмоқда эди.
Бундан икки кун олдин Ливан бош прокурори Сурия тарафдори бўлган хавфсизлик хизмати раҳбарларини Ҳаририйнинг ўлдрилишига алоқадорликда айблади.
Ҳарийрийнинг ўлдирилиши Ливанда тартибсизликларга сабаб бўлди ва Суриянинг ўз қўшинларини бу мамалкатдан олиб чиқишига олиб келди.